XABARLAR | XABARIZM

@xabarizm

Телеграмда @xabarizm деб қидиринг!
帖文
7700
追蹤者
12.78萬
追蹤中
3
❗️Янги йилдан иш ҳақи, пенсия ва стипендияларни ошириш режалаштирилмоқда 2024 йилда бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024−2026 йилларга мўлжалланган бюджетномасида маълум қилинган.
67 10
4個月前
UzAutoMotors контрактацияни очганидан 50 дақиқа ўтиб, Cobalt автомобили учун 22,4 мингдан ортиқ шартномалар тузилди
62 2
4個月前
#тезкор ⚡️UzAuto Motors шартномаларни очди. Ур тўполон бошланди, эх ўзбегим...🤦‍♂️ Cobalt, Lacetti ва Дамас учун шартномалар очилди. ЯНГИ КАПТИВА учун хам шартнома очиқлиги айтилмоқда.
100 12
4個月前
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ тайинланди Ўзбекистон президентининг тегишли Қарори билан полковник Мухитдинов Мухтар Яшнарович Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғига асосан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
61 2
5個月前
#Тезкор ⚡️⚡️Катта уруш бошланмоқда ❗️Эроннинг Хуросон шаҳрида Разавий қабри устига қора байроқ кўтарилди. Бу урушга ёки қасос олишга чақириқ. Исроилнинг касалхонага бомба ташлаб 1000 га яқин тинч ахолини ўлдиргани дунёни ларзага солмоқда
347 36
5個月前
#Мана _монополия ⚡️UzAuto Motors АЙНАН сотувда йўқ автомобилларининг нархини оширди Ҳар доимгидек нарх оширишдан олдин шартномани ёпди - Lacetti L-Style Plus AT: 169 118 000 сўм (эски нархи – 160 868 000 сўм); - Damas D2 DLX Style Plus: 96 932 000 сўм (эски нархи – 92 204 000 сўм); - Labo LB2 Plus: 96 370 000 сўм (эски нархи – 91 669 000 сўм); - Cobalt GS-Style Plus MT: 119 542 000 сўм (эски нархи – 113 711 000 сўм); Cobalt GX-Style Plus AT: 141 181 000 сўм (134 294 000 сўм).
54 7
5個月前
Хушхабар: Ўзбекистонда радарлар сони кескин камайиши мумкин.  Энди радарчи тадбиркорлар урган тезлигидан 50 фоиз эмас 25 фоиз оладиган бўлишди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган инвесторлар, аниқлаган ҳар бир қоидабузарлик учун жарима суммасидан 25 фоизини оладиган бўлишади.
77 6
5個月前
⚡️Бюджет ташкилотларининг ходимларисиз Республика "пахта плани" бажарилди Республика пахта плани 3 млн 620 минг тонна билан бажарилди. Бу йилги мавсум бюджет ташкилотларининг ходимлари теримга сафарбар этилмасдан бажарилди. Ҳар йили мавсум олди айтиладиган нархлар бу йил эълон қилинмади. Пахта нархлари бўйича кўплаб муҳокамалар ҳам бўлди. Муҳокамалардан сўнг 1 кг пахта нархи ўтган йилги нарх — 1 500 сўм этиб белгиланди.
34 0
5個月前
#Дахшат ❗️Самарқанд шаҳрининг Садриддин Айний кўчасида рулида 17 ёшли бола икки ўртоғи билан бўлган Nexia-3 машинаси катта тезликда бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонга ўтиб дарахтга урилгани ва машина ёниб кетгани айтилмоқда.
208 16
5個月前
#диққат #тарқатинг Мактаблар жойлашган кўчаларга тезликни чекловчи белгилар ва радарлар ўрнатилмоқда Ушбу ҳудудларда тезликни чеклаш вақти дарс бўладиган кунлари, соат 07:00 дан 20:00 гача қилиб белгиланган. @xabarizm
148 10
5個月前
❗️Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади Маълумотларга кўра, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
11 0
5個月前
💥Бугун 16 октябр - Оталар куни! Оталар куни оталар тарбиясининг аҳамиятини эслаш ва миннатдорчилик сўзларини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кунда, анъанага кўра, оилавий кечки овқат ўтказилади ва отага совғалар берилади. Байрам муборак, ҳурматли оталар
8 0
5個月前