❗️Янги йилдан иш ҳақи, пенсия ва стипендияларни ошириш режалаштирилмоқда
2024 йилда бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024−2026 йилларга мўлжалланган бюджетномасида маълум қилинган.
#тезкор
⚡️UzAuto Motors шартномаларни очди. Ур тўполон бошланди, эх ўзбегим...🤦♂️
Cobalt, Lacetti ва Дамас учун шартномалар очилди. ЯНГИ КАПТИВА учун хам шартнома очиқлиги айтилмоқда.
Хушхабар: Ўзбекистонда радарлар сони кескин камайиши мумкин.
Энди радарчи тадбиркорлар урган тезлигидан 50 фоиз эмас 25 фоиз оладиган бўлишди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган инвесторлар, аниқлаган ҳар бир қоидабузарлик учун жарима суммасидан 25 фоизини оладиган бўлишади.
⚡️Бюджет ташкилотларининг ходимларисиз Республика "пахта плани" бажарилди
Республика пахта плани 3 млн 620 минг тонна билан бажарилди. Бу йилги мавсум бюджет ташкилотларининг ходимлари теримга сафарбар этилмасдан бажарилди.
Ҳар йили мавсум олди айтиладиган нархлар бу йил эълон қилинмади. Пахта нархлари бўйича кўплаб муҳокамалар ҳам бўлди. Муҳокамалардан сўнг 1 кг пахта нархи ўтган йилги нарх — 1 500 сўм этиб белгиланди.
#Дахшат
❗️Самарқанд шаҳрининг Садриддин Айний кўчасида рулида 17 ёшли бола икки ўртоғи билан бўлган Nexia-3 машинаси катта тезликда бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонга ўтиб дарахтга урилгани ва машина ёниб кетгани айтилмоқда.
❗️Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Маълумотларга кўра, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.